Футбол бўйича Осиё Чемпионлар Лигасининг 3-туридан кейин ҳам Теҳроннинг «Истиқлол» клуби пешқадамлигини сақлаб қолди. Қизиқ томони, мазкур гуруҳдаг жами 6 та ўйиннинг 5 тасида ғолибни аниқлаб бўлмаган.
Ўзбекистонлик Сервер Жепаров тўп сураётган «Истиқлол» кеча Амирлик чемпионатининг пешқадами бўлиб турган «Ал-Айн» майдонида саф тортди ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Жепаров беллашувда 90 дақиқа тўп сурди.
Учрашувни бошқариб борган ҳакам шу куни форслар дарвозасига 2 та пенальти тайин қилди. Улардан бирида дарвозабон Саид Ҳусайн 2 та сейвни амалга оширишга муваффақ бўлди ва жамоасини қутқариб қолди.
Сервер Жепаров ва Одил Аҳмедов каби ўзбекистонлик футболчилар тўп сураётган клублар ҳозирча Чемпионлар Лигаси гуруҳида пешқадам бўлиб турибди. Ўзбекистоннинг икки етакчи клуби «Насаф» ҳамда «Локомотив» эса ўз гуруҳида 3-ўриндан жой олган.
Чемпионлар Лигаси «D» гуруҳи. 3-тур 6 март, сешанба
Изоҳ (0)