Ўзбекистонда MMA федерацияси иш бошлади. Бу ҳақда «Оламспорт» нашри хабар берди.
Федерациянинг иш бошлаганига бағишланган йиғилиш Олимпия шон-шуҳрати музейида 6 март куни ўтказилган. Федерация раҳбари этиб кикбоксинг бўйича жаҳон чемпиони Суннат Илёсов сайланган.
Аралаш қоидалар жанги спорт тури дунёда тобора оммавийлашиб бормоқда. Хусусан, ўзбекистонлик бир қатор жангчилар хориж октагонларига чиқиб, Осиёда катта обрўга эга бўла бошлаганди. Энди эса MMA федерацияси ўзбекистонлик спортчиларни ўзида жамлашга ҳаракат қилади.
Берилган маълумотга кўра, MMA федерацияси Аралаш қоидалар жанги санъати халқаро федерацияси (IMMAF) лицензиясини ҳам қўлга киритиб улгурган.
Изоҳ (0)