«Термиз давлат университетининг Денов филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Филиал Термиз давлат университетининг юридик шахс мақомидаги таркибий тузилмаси ҳисобланади.
Қарорга кўра, таълим муассасалари учун юқори малакали педагог кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш филиалнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Филиалнинг 2017/2018-ўқув йили учун талабалар контингенти Сурхондарё вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) Термиз давлат университети ва бошқа турдош олий таълим муассасаларига ҳужжат топшириб, мазкур олий таълим муассасаларига тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30 фоизидан (68 баллдан) кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан шакллантирилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ «Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалини ташкил этиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинган эди.
Изоҳ (0)