Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг нимчорак финалидан жой олган жавоб учрашувлари бугун — 6 мартдан эътиборан старт олади.
Сешанба оқшомига 2 та ўйин тайин қилинган. Бирида «Реал» Парижда ПСЖ билан беллашса, иккинчисида ливерпулликлар «Порту»ни қабул қилади.
Иккинчи тўқнашувнинг Португалияда ўтган ўйинида Юрген Клопп жамоаси 5:0 ҳисобида зафар қучганди. Шундан келиб чиқилса, «мерсисайд» клуби бир оёғи билан чорак финалда. Париждаги тўқнаш эса анча жиддий бўлади. Томонларнинг Мадридда ўтган илк ўйинида «Реал» 3:1 ҳисобида зафар қучганди. Энди парижликлар мана шу 2 та фарқни йўққа чиқаришга уриниб кўради.
Чемпионлар Лигаси Нимчорак финал 6 март, сешанба
ПСЖ — «Реал Мадрид» UzReport«Ливерпуль» — «Порту» Futbol-TV
Изоҳ (0)