Халқаро космик станцияда жамоавий бадминтон ўйнаш халқаро экипажни уюштиришнинг энг яхши усулларидан бири ҳисобланади, деб маълум қилди 28 февралда космосдан Ерга қайтган россиялик космонавт Александр Мисуркин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Космонавтнинг ҳикоя қилишича, 2018 йилнинг 1 январида ХКСда жамоавий космик спорт эраси бошланган. Эра спортнинг бадминтон тури билан бошланди. Космонавт мазкур спорт турининг мухлиси бўлгани учун бадминтон тўпининг вазнсизллик ҳолатида қандай ҳаракатланишини кўриш унинг учун жуда қизиқ бўлган.