«Роскосмос» ва Хитой миллий коинот маъмурияти Ой ва олис коинотни тадқиқ этиш борасида ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Томонлар Токиода бўлиб ўтаётган коинотни ўзлаштириш бўйича халқаро форумда тегишли келишувни имзолади.
Ҳужжат 2022 йилда Россиянинг «Луна-Ресурс-1» қурилмасини учириш ва 2023 йилда Ойнинг жанубий қутбида Хитой миссиясини қўндириш лойиҳаларида ҳамкорликни назарда тутади.
Шунингдек, томонлар биргаликда Ой ва олис коинот лойиҳалари бўйича манбалар марказини тузиш тўғрисида келишиб олди. Зарурат туғилган тақдирда марказ фаолиятига икки давлат илмий ва саноат компаниялари жалб этилади.
Изоҳ (0)