5 март, душанба куни Новосибирск судида прокуратура 19 нафар аёлни ўлдирган собиқ милиционер Евгений Чуплинскийни умрбод озодликдан маҳрум этишни сўради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
28 февраль куни ҳакамлар суди уни жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
«Бугун давлат айбловчиси вилоят судига Евгений Чуплинскийни РФ ЖК 105-моддасида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топишни таклиф қилди. Айблов суддан унга нисбатан умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосини қўллаш ва уни алоҳида режимли ахлоқ тузатиш колониясида ўталишини сўради», — дея хабар беради Новосибирск вилояти прокуратураси матбуот хизмати.
Чуплинскийга нисбатан ҳукм 6 март, якшанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Изоҳ (0)