Лос-Анжелесдаги Dolby Theatre кинотеатрида «Оскар» киномукофотларини топшириш маросими бўлиб ўтди. 90-маросимга кетма-кет иккинчи йил Жимми Киммел бошловчилик қилди. «Obozrevatel.com» ғолибларнинг тўлиқ рўйхатини тақдим этди.

Фото: EPA

Энг яхши фильм — «Сув шакли» (The Shape of Water)

Энг яхши режиссёр — Гильермо дель Торо «Сув шакли» (The Shape of Water)

Энг яхши актёр — Гэри Олдман «Қайғули даврлар» (Darkest Hour)

Энг яхши актриса — Фрэнсис Макдорманд («Эббинг чегарасидаги учта реклама тахтаси, Миссури » — Three Billboards Outside Ebbing, Missouri)

Энг яхши иккинчи даражали актриса — Эллисон Женни («Тоня барчага қарши» — I, Tonya)

Энг яхши иккинчи даражали актёр — Сэм Рокуэлл («Эббинг чегарасидаги учта реклама тахтаси, Миссури » — Three Billboards Outside Ebbing, Missouri)

Энг яхши оригинал сценарий  —  «Йўқол» (Get Out)

Энг яхши адаптация қилинган сценарий  —  «Мени ўз исминг билан чақир» (Call Me by Your Name)

Энг яхши анимацион фильм  — «Коконинг сири» (Cоcо)

Энг яхши ҳужжатли фильм — «Икар»

Энг яхши либослар — «Хаёлий ришта» (Phantom Thread)

Энг яхши постановкачи рассом иши — «Сув шакли» (The Shape of Water)

Энг яхши грим — «Қайғули даврлар» (Darkest Hour)

Энг яхши монтаж — «Дюнкерк» (Dunkirk)

Энг яхши овоз монтажи — «Дюнкерк» (Dunkirk)

Энг яхши овоз — «Дюнкерк» (Dunkirk)

Энг яхши операторлик иши  — «Тиғ бўйлаб югурувчи 2049» (Blade Runner 2049)

Энг яхши визуал эффектлар  — «Тиғ бўйлаб югурувчи 2049» (Blade Runner 2049)

Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Қадрли баскетбол» (Dear Basketball)

Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Жаннат — бу 405-шосседаги тирбандлик» (Heaven Is a Traffic Jam on the 405)

Энг яхши қисқа метражли фильм — «Соқов гўдак» (The Silent Child)

Чет тилидаги энг яхши фильм  —  «Фантастик аёл» (Чили)

Энг яхши қўшиқ  — Мени эсла (Remember Me) («Коконинг сири»)

Энг яхши оригинал саундтрек — «Сув шакли» (The Shape of Water)