Давлат хизматларининг ягона реестри Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали маълум қилинди.
Реестр давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган барча давлат хизматларини хатловдан ўтказиш натижаси бўйича шакллантирилган бўлиб, жами 444 та давлат хизмати ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Маълумот учун, «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармонига асосан Адлия вазирлигига манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда давлат хизматлари ягона реестрини шакллантиришни таъминлаш вазифаси юклатилиб, 2018 йил 1 июндан бошлаб эса давлат хизматларининг ягона реестрига киритилмаган давлат хизматларини кўрсатишга йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилган.
Изоҳ (0)