АҚШ президенти Дональд Трамп Россияга қарши санкцияларни яна бир йилга узайтиришга кўрсатма берди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Матбуот хизматига кўра, «Украина атрофидаги вазият АҚШ миллий хавфсизлиги ва халқаро сиёсатига фавқулодда таҳдид туғдиришда давом этаётгани сабабли 2014 йилда қабул қилинган ва Россияга нисбатан чекловларни кўзда тутувчи президент фармони яна бир йилга узайтирилади».
Оқ уй мазкур қарор ҳақида АҚШ конгресси вакиллар палатаси спикери Пол Райанни хабардор қилди.