Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби Ўзбекистон Суперлигасини ишончли ғалаба билан бошлади.
«Нефтчи» — «Насаф» ўйинидаги тўқнашувдан кейин футболчи хушидан кетди ва уни шифохонага олиб кетишди (видео)
Жиззахнинг «Сўғдиёна» клубини қабул қилган тошкентликлар 2:0 ҳисобида устун келди. Меҳмонлар биринчи бўлимни дуранг билан якунлашни уддалаганди. Иккинчи 45 дақиқаликда эса аввалига Шерзод Аъзамов ҳисобни очди. Учрашув якуни арафасида португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш пенальтини аниқ амалга оширди.Шота Арвеладзе бошчилик қилаётган «пахтакорчилар» учун бу мавсумдаги иккинчи расмий ўйин бўлди. Бунгача «Пахтакор» Чемпионлар Лигасининг плей-оффини Қатарда ўтказиб, «Ал-Гарафа» клубига имкониятни бой берганди. Энди Арвеладзе бор эътиборини ички чемпионатга қаратади.
«Сўғдиёна»га қарши ўйин вақтида стадион прожекторларидан бири ўчиб қолди. Бундай ҳолат «Пахтакор» стадионида илк бор кузатилаётгани йўқ. ЖЧ—2014 плей-оффидан жой олган Ўзбекистон миллий термасининг Иорданияга қарши ўйинида ҳам шу каби ҳолат кузатилган бўлиб, якунда ўзбекистонлик футболчилар пенальтилар сериясига кўра имкониятни бой берганди.
Изоҳ (0)