АҚШ халқаро коалициянинг Сурия, Ироқ ва Қуддус чегарасида Суриянинг Ҳомс вилоятида икки йил аввал ташкил этилган ат-Танф базасига махсус топшириқли бўлинманинг 600 ходимини ташлади. 1 март куни Туркиянинг Yeni Akit газетаси мазкур баёнот билан чиқиш қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр ҳарбийларнинг базага ташланиши мақсадига аниқлик киритмади. Чегара ўтиш йўлакларини назорат қилиш база шахсий таркиби вазифаларига киради. Бундан ташқари, унда Сурия мухолифатчиларини тайёрлаш жараёни амалга оширилган.
Туркиянинг Vatan газетаси маълум қилишича, ат-Танф базасига нафақат америкалик ҳарбийлар, балки зирҳли техника ҳам етиб келган.
Изоҳ (0)