WSB гуруҳ босқичи доирасида Cuba Domadores клубини қабул қилаётган Uzbek Tigers бокс жамоаси иккинчи жангни ҳам ўз фойдасига ҳал қилди.
Uzbek Tigers — Cuba Domadores 1:0. Ҳасанбой Дўстматов биринчи бўлиб рингга чиқди ва кубалик рақибини таслим этди
Бунгача Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўстматов илк жангда устун келган бўлса, Рио қаҳрамонларидан яна бири Шаҳобиддин Зоиров ҳам жамоасига 1 очко олиб берди. -56 килограмм вазн тоифасида Робейси Рамиресга қарши рингга чиққан Шаҳобиддин, рақибидан устунроқ жанг қила олди.Олдинда Uzbek Tigers боксчиларидан Иқбол Холдоров, Исроил Мадримов ҳамда Санжар Турсунов рингга кўтарилади. Улардан исталган бири ғолиб чиқса ҳам, бокс кечасида Ўзбекистон клубининг қўли баланд келади.
Бунгача Cuba Domadores боксчилари океан ортида кечган илк тўқнашувларда Uzbek Tigers жамоасининг C1 гуруҳига аъзо чарм қўлқоп усталарини бирма-бир таслим қилганди — 5:0.
Изоҳ (0)