Пхёнчхан шаҳрида давом этаётган қишки Олимпиада ўйинлари Чехия спортчиси Эстер Ледецканинг тарихга кириши учун замин яратди.
Олимпиадалар тарихида битта фестивалга келиб, икки спорт турида зафар қучган спортчи бўлмаганди. Эстер бу борада биринчига айланди.
Тоғ чанғисида ўз омадини синаб кўраётган спортчи аввалига гигант слаломда барча рақибларини ортда қолдиришга эришди. Кейинроқ эса супергигант беллашувларида олтинга эга чиқди.
Эстер Ледецка 1995 йилнинг 23 март куни Прагада туғилган. У ҳозир 22 ёшда. Чехия термаси сафида 2010 йилдан буён иштирок этиб келади.
Изоҳ (0)