АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти охирги икки кун мобайнида экстремистлар томонидан Афғонистон, Сомали ва Яманда амалга оширилган террорчилик ҳужумларини қоралади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс томонидан 24 февраль куни тарқатилган баёнотда маълум қилинди, деб ёзади «ТАСС».
«Афғонистон, Сомали ва Яманда амалга оширилган ҳамда ўнлаб гуноҳсиз одамнинг ҳалок бўлишига олиб келган терактларни қоралаймиз. Бу ҳужумлар мамлакатларнинг дунёни террорчилардан халос этиш қарорини мустаҳкамлайди. Бизнинг қароримиз қатъий», — қўшимча қилди Сандерс.
Афғонистонда 23 февраль куни «Толибон» радикал ҳаракати жангариларининг Фараҳ вилоятига ҳужуми оқибатида 25 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди. Яманнинг Адан шаҳрида 24 февраль куни амалга оширилган икки теракт оқибатида беш киши қурбон бўлди, 31 киши яраланди. Сомали пойтахти Могадишода 23 февраль куни президент қароргоҳи яқинида автомобиль портлади, камида 38 киши ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)