18—22 февраль кунлари Фарғона шаҳрида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари ишчи гуруҳларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Қирғизистон давлат чегарасининг қолган участкалари ўтиш чизиғи лойиҳаси юзасидан таклифлар муҳокама қилинди.
Учрашув дўстлик ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.
Изоҳ (0)