Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали мутахассислари томонидан Жомбой туманида тиббий кўрик ўтказилди.Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Филиалнинг 30 га яқин олий тоифали шифокори уч гуруҳга бўлинган ҳолда туман марказий поликлиникаси, қишлоқ оилавий поликлиникаларида муқаддам ўсимтали хасталиклар билан оғриган беморларни тиббий кўрикдан ўтказди. Аҳоли хонадонларига кириб, улар билан профилактик суҳбатлар олиб борди.
— Жойларда ташкил этилаётган кўриклар давомида аниқланаётган онкологик хасталикларнинг аксарияти аёллар кўкрак без саратони билан боғлиқ, — дейди Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали директори, профессор М. Жўраев. — Афсуски, бу хасталик бошланғич даврда аниқлансагина, даволаш имкони бўлади. Кўрик давомида маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувлар, суҳбатларда бу аҳолига тушунтирилмоқда.
Кўрик давомида саратон хасталиги гумон қилинган фуқаролардан тиббий таҳлил учун намуналар олиниб, уларга зарур тавсиялар берилди. 300 дан ортиқ фуқаро кўрикдан ўтказилди.
Изоҳ (0)