Футбол бўйича Европа Лигасининг бош соврини учун кураш олиб бораётган Россиянинг 4 та клубидан 3 таси нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
Россиянинг амалдаги чемпиони сифатида Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этган «Спартак», якунда гуруҳни 3-ўринда тугатиб, Европа Лигасига тушиб кетганди. Ўшанда «спартакчилар» Испаниянинг «Севилья» ва Англиянинг «Ливерпуль» клублари билан рақобатлаша олмаганди.
Бу сафар бошқа бир испан клуби «Атлетик» москваликлар йўлига тўғаноқ бўлди. Билбао клуби Россиядан 3:1 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди. Шу боисдан ўз майдонида 1:2 ҳисобида енгилиб ҳам, навбатдаги босқич иштирокчисига айланди.
Питернинг «Зенит» клуби эса Шотландиядаги мағлубият аламини ола билди. Роберто Мартинес шогирдлари «Селтик»ка қарши илк ўйинда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганди. Бу сафар улар йирик ғалабага эришди.
Москванинг «Локомотив» ва «ЦСКА» клублари минимал ҳисобларда зафар қучди. Ўзбекистонлик Виталий Денисов Франциядаги биринчи ўйинда 45 дақиқа ҳаракат қилган ва ҳисоб 1:2 вақтида ўйиндан олинганди. Иккинчи бўлимда эса «темирйўлчилар» 2 та гол уришга эришганди. Бу сафар Денисов ўйинга қўйилмади ва «Локомотив» яна зафар қучди.
Европа Лигаси 1/16 финал 22 февраль, пайшанба
Изоҳ (0)