Европа Лигаси. «Арсенал», «Милан», «Боруссия», «Лион», «Атлетико» кейинги босқичда. «Наполи» эса ўйиндан чиқди
Европа Лигасининг нимчорак финалига йўлланма олган барча — 16 та жамоа номи аниқ бўлди. Мусобақада қониқарли иштирок этиши кутилган клублардан «Спартак», «Ницца», «Аталанта», «Наполи», «Вильярреал» ва «Реал Сосьедад» каби клублар ўйиндан чиқди.
Чемпионлик учун асосий даъвогар клублар эса навбатдаги босқичда иштирок этади. Арсен Венгер бошчилик қилаётган Лондоннинг «Арсенал» клуби Швециядан йирик ғалаба билан қайтгач, жавоб ўйинида хотиржамликка берилди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
«Атлетико», «Милан» ва «Лион» каби клублар ҳар икки ўйинда ҳам зафар қучишга эришди. Бу эса уларнинг бугунги кундаги кучидан далолат бераётган бўлса, ажаб эмас.
Изоҳ (0)