АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Хизер Нойерт Сурия бўйича Остона жараёни Шарқий Гутадаги вазият туфайли барбод бўлганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
«Шарқий Гутадаги вазият ҳам биз кўп марта муҳокама қиладиган Остона жараёнига ойдинлик киритади. Бу АҚШ кўплаб саволлар берадиган масала: АҚШ Остонада иштирок этадими? Остона — яхши нарсами? Бу Остона жараёни барбод бўлганлигини кўрсатади», — дейди Нойерт.
У Россия ва Эроннинг Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаши Москва мамлакатда юз бераётган ҳамма нарса учун жавобгар эканлигини кўрсатишини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)