2018 йилнинг 21 февралидан 1 мартига қадар Халқаро валюта жамғармаси Статистика департаменти ишчи миссияси Ўзбекистонда бўлиб турибди. Бу ҳақда Uz24 хабар бермоқда.
Миссия мақсади ХВЖ кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимини Ўзбекистонда жорий этишда кўмак кўрсатишдан иборат.
20 февраль куни Давлат статистика қўмитасида ХВЖ миссияси билан учрашув бўлиб ўтди. Унда миссия мамлакатнинг охирги йиллардаги иқтисодий тараққиёти асосий кўрсаткичлари билан таништирилди.
ХЖВ миссияси кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимига қўшилиш бўйича ишлар натижасини ижобий баҳолади. Ташриф дастурига мувофиқ 21 февраль куни Давлат статистика қўмитасида мазкур қўмита, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки вакиллари учун кириш ўқув семинари бўлиб ўтди.
Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон 2018 йил охирига қадар кенгайтирилган маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимига қўшилиш учун барча ишларни якунлашни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)