Мадриднинг «Реал» жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатида иштирок этгани учун, унинг 16-турдан ўрин олган «Леганес»га қарши ўйини 21 февралга қолдирилганди. Кеча ўша ўйинда Зидан жамоаси «Леганес»га қарши саф тортди.
Шу куни «Қироллик клуби» сафида Тони Кроос, Лука Модрич, Марсело, Криштиану Роналду каби футболчилар ҳаракат қилмади. Шунга қарамай, мадридлик футболчилар иродали ғалабага эриша олди.
Мазкур ғалабасидан сўнг «Реал» турнир жадвалида кўтарилишга эришиб, «Валенсия»дан олдинга ўтиб олди. Эндиликда «Барселона» ва «Атлетико» орасидаги фарқ 7 очкони ташкил қилгани каби, Мадриднинг икки жамоаси ўртасидаги фарқ ҳам худди шунча. Яъни, «Барселона» азалий рақиби «Реал»дан 14 очкога илгарилаб кетган. Чемпионлар Лигасига йўлланма берувчи сўнгги ўринда бораётган валенсиялик футболчилар ҳам «Севилья»дан айнан 7 очко кўпроқ жамғарган.
Испания Ла Лигаси 16-тур. Қолдирилган ўйин 21 февраль, чоршанба
Изоҳ (0)