Аргентинанинг Мендоса провинцияси суди 2017 йилнинг февралида йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобус ҳайдовчисини 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Todo Noticias телеканали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган. Суд, шунингдек, уни ҳайдовчилик гувоҳномасидан умрбод маҳрум қилди.
ЙТҲ юз берган вақтда автобус соатига 100 километр тезлик билан ҳаракатланган. Мазкур тоғ участкасида соатига 40 километр тезлик билан ҳаракатланишга рухсат берилган.
Мендоса шаҳридан Сантьягога йўл олган автобусда 40 киши бўлган. Улардан 19 нафари ҳалок бўлган, 21 киши жабрланган.
Изоҳ (0)