Чирчиқ дарёси яқинида уч кишидан иборат гуруҳ Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи Ж.Дониёровни калтаклаб, мобил телефони ва пулларини олиб кетгани маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида мазкур гуруҳ қўлга олинди.
Ҳозирда Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган С. Зайнобиддинова, Паркент туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Э. Ўктамбоев ва Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган С. Даминов ҳолат юзасидан сўроқ қилинмоқда.
Изоҳ (0)