Ўзбекистонлик Сервер Жепаров тўп сурадиган Теҳроннинг «Истиқлол» клуби Чемпионлар Лигасининг 2-турида 3 очкони қўлга киритди.
«Озоди» стадионида Саудиянинг «Ал-Ҳилол» клубини қабул қилган «Истиқлол»га меҳмон футболчининг автоголи ёрдам бериб юборди. 67-дақиқадан бошлаб саудияликлар майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди ва якунда мағлубиятдан қутилиб қололмади.
Сервер Жепаров илк турда бўлгани каби, бу сафар ҳам майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди. Айни пайтда теҳронликлар 4 очко билан турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди. Гуруҳдаги иккинчи беллашувда «Ал-Айн» футболчилари Қатар жамоасини таслим қила олмади.
Изоҳ (0)