Американинг Bigelow Aerospace компанияси бир нечта тўлиқ автоном космик станцияни учиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания сайтида маълум қилинди.
Компания иккита яшаш мумкин бўлган модул — B330-1 ва B330-2 устида ишламоқда. Улар парвозга 2021 йилда тайёр бўлади.
АҚШ президенти Дональд Трамп ХКСни 2024 йилдан сўнг молиялаштиришни рад қилгандан сўнг Bigelow Aerospace модуллари устидаги иш жараёнини фаоллаштирди.
Компания B330-1 ва B330-2 модулларидан сўнг Olympus модулини учиришни режалаштирмоқда. 2016 йилда Bigelow ХКСга яшаш мумкин бўлган модулни учирди. Унинг синов муддати икки йилдан иборат.
Изоҳ (0)