Россия Ҳаво-космик кучлари бош қўмондони Сергей Суровикин Суриядаги Россия қўшинларига яна бошчилик қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги манбасига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Сергей Владимирович Россия гуруҳига бошчилик қилиш учун яна Сурияга хизмат сафарига юборилиши мумкин. Бу масала ҳозирги вақтда муҳокама қилинмоқда», — дейди вазирлик манбаси.
У, шунингдек, Суровикин Сурияга юборилган тақдирда ҳам Ҳаво-космик кучлари бош қўмондонлигича қолишини таъкидлади. Унинг вазифаларини эса вақтинча ўринбосари бажаради.
Изоҳ (0)