Шу йил март ойининг биринчи ярмида Душанбе шаҳрида Ўзбекистон ва Тожикистон тадбиркорлари форуми бўлиб ўтади. Бу ҳақда, Тожикистон матбуотига асосланиб, EADaily хабар бермоқда.
Форумда икки томондан йирик бизнес вакиллари иштирок этиши ва кўплаб шартномалар тузилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, март ойининг биринчи декадасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистонга давлат ташрифи билан бориши кутилмоқда.
Изоҳ (0)