Бухоро шаҳрида илк бор сайёҳлар ҳаво шарида парвоз қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Мазкур ташаббус қўмита томонидан Ўзбекистон аэронавтика федерацияси ва тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Лойиҳа сайёҳларни жалб этиш учун фойдаланиладиган яна камида 4 та аэростат харид қилинишини кўзда тутади. Йил охиригача уларнинг сони 10 тага етиши мумкин. Ҳозирда бу масалада банклар билан музокаралар олиб борилаётгани билдирилмоқда.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ҳаво шари қадим Бухоронинг 100 метр баландликдан томоша қилиш ва бетакрор суратлар олиш имконини беради.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Аэронавтика федерацияси раиси Тоҳир Солиевга кўра, жорий йил апрель ойида Ўзбекистонга таркибида 4 нафар учувчи бўлган Халқаро авиация федерациясидан делегация келиши кутилмоқда. Улар илк бор Самарқанд ва Бухоро устидан учиб ўтишни режалаштирмоқда. Шунингдек, сентябрда Жиззах вилоятининг Зомин туманида ҳаво шарлари халқаро фестивали ҳам бўлиб ўтади.

Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати