Сурия ҳукумат қўшинларининг Шарқий Гута деэскалация зонасига берган зарбаси оқибатида 71 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шунингдек, 325 киши жароҳатланди.
Зарба зонанинг қайси қисмига берилгани аниқлаштирилмаяпти. Бир муддат олдинроқ Британия мониторинг комиссияси Дамашқ яқинида ихтилоф кескинлашиб кетганини қайд қилган эди.
Сурия расмийлари бу борада бирор изоҳ бермади.
Изоҳ (0)