Флорида штатининг Паркленд ўрта мактаби ўқувчилари қотиллиги қуроли маҳаллий ярмаркада бестселлерга айланди. Бу ҳақда New York Post хабар берди.
Ярмарка Паркленддан бир соатлик масофада жойлашган Холливуд шаҳрида бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчиларига қарата ўт очган Николас Круз фойдаланган яримавтомат винтовка AR-15 савдолар фаворити бўлди.
«Қуролни сотмаслик билан бирор нарсани ўзгартириш мумкинми? — дейди AR-15 сотувчиларидан бири. — Агар у пичоқ билан ҳужум қилганда, сиз пичоқларни назорат қилар эдингизми ёки бу ишни қилган одамними?»
«Бирор бир қонун юз берган ҳодисанинг олдини олиши мумкин эди деб ўйламайман, — дейди харидорлардан бири, — махсус хизматлар ўз ишини бажармаяпти деган фикрдаман».
Изоҳ (0)