Туркия Суриядаги операциялар давомида ҳеч қачон кимёвий қуролни қўлламаган. Бу ҳақда турк дипломатияси манбаси маълум қилди, деб ёзади «Коммерсант».
Раддия Сурия курдлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари Анқарани Афринда газни қўллашда айблагандан сўнг билдирилди.
«Бу айбловлар асоссиз», — дейди манба.
Аввалроқ турк армияси Сурия—Туркия чегарасида халқаро конвенция томонидан тақиқланган қуролни қўллашда айбланган эди.
Изоҳ (0)