Нукус шаҳрида «Ёшлар — келажак бунёдкори» лойиҳаси доирасида ёш тадбиркорлар, ҳунармандлар ва фермерлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ҳамда меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Ушбу тадбир давомида Ёшлар иттифоқи шаҳар ва туман кенгашлари раисларига 11 та Damas ва 4 та Spark автомобили топширилди.
Машиналар 10 йил муддатга имтиёзли кредит асосида берилди. Улар етакчилар чекка ҳудудларда бўлиб, ёшлар муаммосини ўрганишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)