• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Усмонхон Алимов Қуръон мусобақалари ҳақида: Қуръон қалбларга нур олиб киради

    Президентнинг 2017 йил 1 сентябрь куни Ҳазрати Имом мажмуасида давлат, жамоат, ёшлар ташкилотлари вакиллари ва диний соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда берган кўрсатмалари асосида мамлакатнинг барча ҳудудида Қуръон мусобақаси ўтказилмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ушбу тадбирни ташкил этишдан кўзланган мақсадлар, унинг маънавий-маърифий ҳаётдаги аҳамияти ҳақида гапирди, дейилади идора расмий сайти хабарида.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    — Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳақиқатан, Қуръони карим инсонларни тўғри йўлга бошлайдиган, ақл юргизиб, тафаккур қилиб ўқилса, ҳидоятга чорлайдиган муқаддас китобдир. Зеро, Қуръони каримда: «Албатта, бу Қуръон энг тўғри йўлга ҳидоят этур ва эзгу ишларни қиладиган мўминларга катта мукофот борлиги ҳақида башорат берур» («Исро» сураси, 9-оят) деб марҳамат қилинган. Инсон Қуръони карим оятларини ёд олгани сари руҳи енгиллашиб, комилликка етишиб бораверади. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам Қуръони каримни ўқиган, ёд олган ва бошқаларга етказган кишиларни инсонларнинг энг яхшиси деб таърифлаганлар. Бир ҳадиси шарифда: «Сизларнинг яхшиларингиз Қуръонни ўрганиб, сўнг уни (бошқаларга ҳам) ўргатувчилардир» (Имом Бухорий), деб баён қилинган.

    Қуръон муқаддас китоб, ўхшаши йўқ, тенгсиз бир илоҳий мўъжизадир. Бу буюк Китобнинг калималари замирида ўта теран маъно-мазмун борлиги, шунингдек, ҳар қайси инсон Қуръони каримнинг оятларини эшитган пайтда беихтиёр унга қулоқ тутиб қолиши, бутун вужуди билан берилиб тинглаши — буларнинг барчаси ушбу улуғ Китоб бутун оламларнинг яратувчиси бўлмиш буюк Аллоҳнинг илоҳий сўзи эканига яна бир далолатдир.

    Юртбошимиз ташаббуси билан Қуръон мусобақаси ўзгача руҳда, кўтаринки кайфиятда, оммавий тарзда ўтказилмоқда. Бу бежиз эмас. Зеро, Қуръони каримни ёдлаш, тинглаш ва англашда ҳикмат кўп. Президентимиз таъбирлари билан айтганда: «Қуръонни эшитиш, эшита олиш — юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади».

    Қуръон мусобақасини ташкил этишга жиддий тайёргарлик кўрилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан Қуръони карим мусобақасини ўтказиш бўйича ташкилий ҳайъатнинг ишчи йиғилишларида амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар белгилаб олинди. Қуръони карим мусобақасини ўтказиш бўйича Низом, ташкилий ҳайъат йўриқномаси, баҳолаш мезонлари ва мусобақани ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

    Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичларига тайинланган 22 нафар ҳакам учун ўн кун давомида Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўқув машғулотлари олиб борилди. Улар етук уламолар ва мутахассислардан мусобақани юқори даражада ташкил этиш, иштирокчиларни адолат ва шаффофлик билан баҳолаш бўйича маърузалар тинглашди.

    2018 йил 4—15 январь кунлари жойларда қатнашчилар сараланди. Ҳар бир ҳудуддан 18—25 ва 26—40 ёш тоифаларида эркаклар ҳамда аёллар бўлиб, жами 5366 нафар иштирокчи рўйхатга олинди. Улар икки йўналишда, яъни «Ҳифз» (тўлиқ ёд олган) ва «Тиловат» (қисман ёд олган) бўйича беллашишмоқда.

    «Ўзбекистон Қуръон мусобақаси» уч босқичли бўлиб, унинг биринчи — туман-шаҳар (саралаш) босқичи якунланди. Шу кунларда мусобақанинг иккинчи, яъни вилоят босқичи Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Маърифатли» жоме масжидида бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, мусобақанинг илк босқичи ҳам айнан шу масжидда юқори даражада бошланган эди. Навбатдаги — вилоят босқичини ҳам мазкур ҳудуддан бошлашга қарор қилдик. Иккинчи босқичга жами 324 нафар қори йигит-қиз йўлланма олди. Мусобақа жараёнини диний идоранинг muslim.uz сайти орқали онлайн кузатиб, қалбларни илоҳий калом зиёси билан тўлдиришга чорлаймиз.

    Қуръон мусобақасига қизиқиш қай даражада экани ҳаво совуқ бўлишига қарамай, тўп-тўп бўлиб келган, тадбирни кузатган юртдошларимиз юз-кўзида яққол кўринди. Мана шундай файзу баракотли кунлардан мамнун бўлган ҳамюртларимиз қўлларини дуога кўтариб, унинг шукронаси учун яратган Парвардигоримизга ҳамду санолар айтишмоқда, бу ишга ташаббускор бўлган давлатимиз раҳбари, ташкилий ишларга бош мутасаддилар ва муҳтарам уламоларимиз ҳақига дуолар қилишмоқда. «Кўпнинг дуоси кўл бўлади», деганларидек, ана шундай хайрли ва фазилатли танловлар ўтаётган юртимизга яхшиликлар уруғи ёғилиб, кунларимиз бундан-да нурафшон бўлажак, иншооллоҳ.

    18.02.2018, 10:40   Изоҳ (0)   15830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 8000 дан зиёд гиёҳванд бемор рўйхатда туради

    18.02.2018, 10:33

    Бухорода мусаввирлар кўчаси пайдо бўлади

    18.02.2018, 10:30

    Ўзбекистонда боғчалар биносини президент қарорисиз бошқа ташкилотларга бериш тақиқланди

    18.02.2018, 10:15

    Қуръон мусобақасининг Жиззах вилояти Зомин туманида бўлиб ўтган вилоят босқичи ғолиблари эълон қилинди

    18.02.2018, 10:06

    Сергелида қутқарувчилар лойга ботиб қолган машиналарни чиқариб олди

    18.02.2018, 09:02

    «Ўзбекнефтегаз» ва Jizzakh Petroleum Аи-95 нархини ўзгартирди

    18.02.2018, 07:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Озарбайжон МДҲ йиғилишида иштирок этишдан бош тортди

    Дунё | 13 август, 10:59

    Солиқ қўмитаси тадбиркорлардан “техник хатолик” сабаб катта миқдорда пул ечиб олган. Қўмита “вазият назоратга олинганини” маълум қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 10:58

    Доктор Ҳаус қаерда яшашини билармидингиз: машҳур сериаллардаги кўпчилик эътибор бермаган деталлар 

    Кино | 13 август, 10:31

    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

    Реклама | 13 август, 10:30

    UFC президенти Дана Уайт Оқ уйда UFC турнири ўтказилишини расман тасдиқлади

    Спорт | 13 август, 10:23

    “Ҳиндистон бизнинг бир томчи сувимизни ҳам тортиб ололмайди” — Покистон Бош вазири

    Дунё | 13 август, 10:05

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 13 август, 09:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.