Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида маҳаллий тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга 100 миллион доллар ажратиш ҳақидаги ҳукуматлараро келишув имзоланади. Бу ҳақда Асиа-плус хабар бермоқда.
Ажратилаётган маблағ имтиёзли кредит сифатида Тожикистондаги банклардан бирининг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.
«Маблағ кичик фоизлар эвазига фақат Ўзбекистон давлат ва хусусий корхоналари билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича аниқ бизнес-режага эга бўлган тожик табиркорларига берилади», — деди агентликнинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси.
Изоҳ (0)