Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «1050» тезкор рақамига 14 февраль куни фуқаро Ш.М. томонидан мурожаат келиб тушган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, фуқаро кучли ёмғир ёғиши оқибатида уйининг томидан чакки ўтиб кетганини айтиб, томини тузатиб беришни сўраган.
«Мазкур мурожаат юзасидан вилоят ФВБ қутқарувчилари кўрсатилган манзилга тезкорлик билан етиб бориб, хонадон эгасига амалий ёрдам кўрсатди», — дейилади вазирлик ахборотида.
Изоҳ (0)