Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифи давомида Тожикистонда умумтаълим мактаби ва кўп тармоқли шифохона қуриш бўйича келишув имзоланади. Бу ҳақда, Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб, «News.tj» хабар бермоқда.
Манбанинг сўзларига кўра, мактаб Ўзбекистон давлат бюджети ҳисобидан Сўғд вилоятининг туманларидан бирида қурилади, шифохона бўлса Хатлонда қад ростлаши кутилмоқда. Айни вақтда, манба бу қурилишлар учун Ўзбекистон қанча пул сарфлаши ҳақида маълумот бермаган.
«News.tj»нинг қўшимча қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев март ойининг дастлабки кунларида Тожикистонга сафар қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида Ўзбекистон маблағлари ҳисобидан 630 ўринли янги мактаб қурилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)