Ҳиндистоннинг шимоли-ғарбий қисмида тўй чоғида газ баллонининг портлаши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа 16 февраль куни Ражастхан штатининг Беавар шаҳрида рўй берди.
Газ баллонининг портлаши оқибатида тўй маросими ўтаётган бино қулади.
Қутқарувчилар ўша пайтнинг ўзида тўққиз кишининг танасини вайроналар остидан чиқариб олди. 18 февраль куни яна тўққиз жасад топилди.
Шунингдек, воқеа натижасида 18 киши жароҳат олди. Шулардан олти нафари ҳозиргача шифохонадан чиқди, беш нафарининг аҳволи жуда оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)