ESET томонидан тақдим этилган ҳисоботга кўра, мобил қурилмаларга доимий равишда ҳужум уюштирилади, деб ёзмоқда «Hi-tech Mail.ru».
Экспертларнинг фикрича, Android фойдаланувчиларига уюштириладиган ҳужумларда кўп қўлланиладиган воситалар «полиция» товламачилари ҳисобланади. Бунда бирор сайтга кириш ёки ишончсиз манбадан дастур юклаб олишга уриниш вақтида смартфон эгаси ишончсиз дастурий таъминот сабабли қурилманинг блокировка қилиниши ҳақида хабар олади. Аслида бу ишнинг иложи йўқ.
Бундай вируслар «полиция вируслари» деб аталади, чунки улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларнинг расмий ҳужжатлари билан расмийлаштирилади. Бу қурбонларда қўшимча қўрқувни юзага келтиради. Одам қўрққандан кейин уни «жарима» тўлашга мажбур қилиш ёки ундан шахсий маълумотларни талаб қилиш мумкин.
Изоҳ (0)