Буюк Британия бош вазири Тереза Мейнинг мушуги Ларри ТИВ раҳбари Борис Жонсонга тегишли мушук Палмерстон билан жанжаллашиб қолди. Бу ҳақда журналист Ник Диксон Twitter’да маълум қилди, деб ёзади TJournal.
«Тонгда Даунинг-стритда драма юз берди. Мушук Ларри ТИВдан Палмерстон билан жанжаллашди. Жангда мушуклар бўйинбоғ ва юнгини йўқотди» — деб ёзади Ник.
Ларрининг Twitter’даги саҳифасида унинг хабарига жавоб пайдо бўлди.
Олишувдан сўнг ерда Ларрининг Британия байроғи туширилган бўйинбоғи қолиб кетди. Бундан Daily Mail унинг ютқизганлиги ҳақида хулоса қилди. Нашр Палмерстон «омадлироқ ишчи» эканлиги ва хизматга киришгандан буён (2016 йил) 27 та сичқонни тутганлигини таъкидлайди. Ларри эса уйи яқинида суратга тушиши билан кўпроқ ёдда қолган.
Изоҳ (0)