Ўзбекистон миллий терма жамоасига вақтинча бош мураббий сифатида Тимур Кападзе тайин қилингач, «Championat.asia» нашри уни ҳаммадан яхшироқ биладиган Сервер Жепаров фикри билан қизиқиб кўрди.
Бу нафақат мен, балки Кападзенинг учун ҳам кутилмаган янгилик бўлди. Тимурни кўп йиллардан буён биламан. У яхши футболчи, тарбияли инсон, ўзига берилган ишни уддалай олади. Бунинг учун унда ҳамма имконият бор. Янгиликни эшитганим заҳоти, уни табриклаб қўйдим ва омад тиладим.Тимур Кападзе ва Сервер Жепаров Ўзбекистон миллий терма жамоасида энг кўп майдонга тушган футболчилар саналади. Фарқи, Жепаров ЖЧ—2018 саралашида ҳам тўп сурди. Кападзе эса Осиё Кубоги—2015 дан кейин термадаги фаолияти якунига етгани ҳақида айтиб ўтганди.Сервер Жепаров, «Истиқлол» (Теҳрон) футболчиси
Изоҳ (0)