Forbes Telegram асосчиси Павел Дуровнинг бойлигини 1,7 миллиард долларга баҳолади. Telegram аудиторияси мунтазам ўсиб бормоқда.
2016 йилнинг февралида Дуров 100 миллион доимий фойдаланувчи даражасига эришганлиги, 2018 йилнинг биринчи кварталида эса улар сони 200 миллионга етиши кутилаётганлигини маълум қилган эди. Бироқ App Annie таҳлилий компанияси тадқиқотлари Telegram 100 миллион фойдаланувчига 2017 йилнинг IV кварталидагина эришганлигини кўрсатади.
Шунга қарамасдан, Forbes’нинг энг консерватив баҳолаши бўйича ҳам Telegram 1 миллиард доллардан ортиқ қийматга эга, унинг асосчиси Павел Дуров эса доллар миллиардеридир. Forbes унинг бойлигини 1,7 миллиард долларга баҳолади ва бу кўрсаткич яна ўсиб бориши мумкин.
Изоҳ (0)