Россиянинг Саратов вилояти ФВВ Ан-148 самолёти ҳалокатидан сўнг етим қолган болалар ва бортда ҳалок бўлган 71 кишининг оилалари билан олиб борилган ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Россия Пенсия фонди Оренбург вилояти бўлинмаси томонидан тўққиз нафар ҳалок бўлган кишининг қарамоғидаги 15 кишига ҳужжатлар расмийлаштирилган ва нафақалар тайинланган. Улардан 13 нафари болалар, икки нафари катта кишидир. Яна икки бола учун ҳужжатлар Москва Пенсия фонди бўлинмасида расмийлаштирилмоқда.
ФВВнинг маълум қилишича, тўрт нафар бола яшаш учун зарур шароитларни яратишга муҳтож.
16 февраль куни Орскда ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан 31 та оилада консультация-тушунтириш ва психологик ишлар ўтказилган. 124 ҳолатда маҳаллий психологларнинг шошилинч психологик кўмаги талаб этилган.
Изоҳ (0)