Юрген Клопп бошчилик қилаётган «Ливерпуль» футбол клуби Чемпионлар Лигасининг чорак финалига деярли чиқиб бўлди.
Португалияда «Порту» меҳмони бўлган «мерсисайд» клуби 5 та гол уришга муваффақ бўлди. Муҳаммад Салоҳ ва Роберто Фирмино бир мартадан муваффақият қозонган бўлса, Садио Мане 3 та гол уришга эришди. Бунгача Филиппе Коутиньо «Барселона»га ўтиб кетгач, Чемпионлар Лигасида «Ливерпуль»га осон бўлмаслиги айтилганди.
Жавоб ўйини 6 март куни «Энфилд»да бўлиб ўтади. Унинг олдидан «Ливерпуль» масалани деярли ҳал қилиб улгурди. Бир кун аввал АПЛнинг бошқа бир клуби «Сити» Швейцариядан 4:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтиб, Гвардиоланинг айтиши бўйича, чорак финал масаласини ҳал қила олганди.
Изоҳ (0)