15 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлишига олиб келган Флорида штатидаги Marjory Stoneman Douglas мактабида рўй берган ваҳшиёна жиноят муносабати билан вазир самимий таъзия билдирди.
Ўз навбатида, элчи Президент Шавкат Мирзиёевга ва Ўзбекистон халқига АҚШ учун бу оғир дамларда ғамхўрлиги ва ҳамдардлиги учун миннатдорлик билдирди.
Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик» номли Афғонистон бўйича халқаро конференция икки томонлама кун тартибинининг долзарб масалалари ва унга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.
Изоҳ (0)