Туркия қуролли кучлари Суриянинг Африн анклавидаги операция доирасида 1,5 мингга яқин жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда Туркия қуролли кучлари бош штаби маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Операция бошланганидан буён Сурия шимоли-ғарбида 1485 террорчи йўқ қилинди», — дейилади бош штабнинг расмий баёнотида.
Таъкидланишича, 14 февраль куни 46 нафар курд жангарилари ҳамда ИШИД тарафдорлари йўқ қилинган.
Изоҳ (0)