Американинг Юта штатида вертолёт лос билан тўқнашганлиги оқибатида шикастланди. Бу ҳақда KUTV маҳаллий телеканали маълум қилди, деб ёзади «РБК».
Вертолёт бортидаги жамоа ёввойи табиат ресурслари маҳаллий бошқармаси дастурларидан бири учун лосни кузатиш ва ушлаш билан машғул бўлган. Операция давомида ҳайвон вертолётнинг винтини уриб юборган. Бу пайтда вертолёт уч метрга яқин баландликда бўлган.
«Вертолётни ерга қўндиришга муваффақ бўлдик... Ҳар қишда юзлаб ҳайвонни овлаймиз, бироқ бу каби ҳодиса сира юз бермаган», — дейди операция иштирокчиларидан бири.
Авария оқибатида вертолёт бортидагилар жиддий бўлмаган жароҳатлар олган. Лос тирик қолган.
Изоҳ (0)