«Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди кўмагида тери куйиши асоратлари, қўл-оёқ бўғимлари, лаб-танглайнинг туғма нуқсони билан касалланган 15 бемор бола Германияга даволаниш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
2002 йилда «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия фонди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Германиянинг Friedensdorf International халқаро ташкилоти ўртасида уч томонлама ҳамкорлик битими имзоланган эди. Ҳамкорлик доирасида 12 ёшгача бўлган бемор болалар тери куйиши асоратлари, туғма қўл-оёқ бўғимлари нуқсони ва бошқа ташхислар билан Германиянинг нуфузли клиникаларида даволанди.
Ушбу халқаро ташкилотнинг грант маблағлари ҳисобига 2017 йилда мамлакатдан 146 туғма лаб-танглай нуқсони бўлган болада жарроҳлик амалиёти ўтказилди.
«Чиройли оёқчалар» лойиҳаси доирасида 174 нафар боланинг саломатлиги жарроҳлик амалиёти орқали тикланди. Тери куйиши асоратлари бўлган 49 нафар болада пластик операциялар ўтказилди.
Изоҳ (0)