Урганч—Санкт-Петербург йўналишида парвоз қилган ва Самарадаги Курумоч халқаро аэропортига мажбуран қўнган самолёт 12 февраль, душанба куни маҳаллий вақт билан соат 13.48 да учиб кетди. Бу ҳақда «Volga.news» хабар бермоқда.
Самолёт шу куни 11.15 да бортидаги ўзбекистонлик 60 ёшли эркакнинг мазаси қочганидан сўнг Самарада мажбуран қўнганди. У Санкт-Петербургга операция учун йўл олганди, бироқ парвоз давомида қон босими пасайиб кетади.
Беморга Курумочда тиббий ёрдам кўрсатилди, шундан сўнг у аэропортда қолдирилди. Ҳаво кемаси ўз йўналишида парвозини давом эттирди.
Изоҳ (0)