Тошкент патруль-пост хизмати бригадаси шахсий таркиби томонидан об-ҳавонинг кескин совиб кетиши муносабати билан тиббиёт муассасалари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида муқим яшаш жойига эга бўлмаган фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
Жумладан, 11 февралдан 12 февраль кунига қадар юқорида кўрсатиб ўтилган тоифадаги 34 нафар шахс жойлардаги тиббий муассасаларга жойлаштирилди.
Уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, иссиқ овқат ҳамда ётоқ билан таъминланди.
Ҳозирда мазкур йўналишдаги тадбирлар ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)